Италияда сайёҳ 1000 евро жаримага тортилди. Сабаби оддий қум

Италияда сайёҳ 1000 евро жаримага тортилди. Сабаби оддий қум

Буюк Британиялик сайёҳ чамадонида деярли икки килограмм маҳаллий қумни олиб, кетишга урингани учун 1000 евро жаримага тортилди. Сайёҳ қумни Галлура пляжларидан эсдалик учун уйига олиб кетмоқчи бўлган.

Сардиния ҳукумати 2017 йилда пляжлардан қум олиб кетишни ўғирлик билан тенглаштирди ва буни тақиқлади. Бу Италия қирғоқларидаги экологияни асраш учун жамоат назоратини кучайтиришнинг бур тури сифатида қабул қилинди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги уч йил ичида назорат анча қаттиқлашди.

Соҳилларнинг хавфсизлиги полиция томонидан назорат қилинади, жамоат аъзолари, агар сайёҳлар қум ўғирлаётганини кўрса, расмийларга мурожаат қилишади.

Шунингдек, бу ерда қум, тош ва чиғаноқларни олиб кетишга уриниш 500 дан 3000 еврогача жарима белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!