Италияда музлик қулаши оқибатида 16 нафар сайёҳ бедарак йўқолди. 6 киши ўлди

Италияда музлик қулаши оқибатида 16 нафар сайёҳ бедарак йўқолди. 6 киши ўлди

Италияда музлик қулаши оқибатида 16 нафар сайёҳ бедарак йўқолган, яна олти киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда 3 июль, якшанба куни АНСА маҳаллий қутқарув хизматларига таяниб хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Мармолада музлиги бир қисмининг мамлакат шимоли-шарқий қисмидаги Доломитлар тоғига тушишига ушбу ҳудуд учун ҳаво ҳароратининг ошиши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Қайд этилишича, музликдан ажралган масса соатига 300 километр тезликда ҳаракатланган, шу сабабли воқеа жойида бўлган дам олувчилар тоғни вақтида тарк этиш имконига эга бўлмаган.

Ҳозирда камида олти нафар ҳалок бўлган ва саккиз нафар сайёҳ яралангани хабар қилинган. Яна 16 кишининг тақдири ҳозирча маълум эмас. Йўқолганлар орасида Италия, Германия, Чехия ва Руминия фуқаролари бор. Қутқарув ишларига қутқарув гуруҳлари ва бешта вертолёт жалб этилган, бироқ йўқолганларни қидириш ишлари музликларда янги қор кўчкилари хавфи сақланиб қолаётгани сабабли мураккаблашмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!