ISW: Россиянинг Украинадаги ҳужуми авж палласига яқинлашмоқда

ISW: Россиянинг Украинадаги ҳужуми авж палласига яқинлашмоқда

"Буни Украина ҳарбийларининг Россия томонидан давом эттирилаётган ҳужум операциялари суръати ва истиқболлари ҳақидаги баёнотлари тасдиқламоқда", дея таъкидлайди таҳлилчилар. Улар, шунингдек, Россия манбаларида Украинанинг Бахмут ҳудудида яқинлашиб келаётган қарши ҳужуми ва Украина кучларининг маҳаллий ҳаракатлари ҳақидаги муҳокамаларга эътибор қаратишмоқда.

Агар сафарбар қилинган 300 минг киши Россия Федерациясига ҳужумда устунлик бера олмаса, келажакда сафарбарлик тўлқинларига қўшимча кучларнинг жалб этилиши бошқа натижага олиб келиши даргумон, деб ҳисоблайди ISW.

Таҳлилчиларга кўра, Украина ташаббусни қўлга олиш ва ҳозирги фронт чизиғининг муҳим секторларида қарши ҳужумни бошлаш учун яхши позицияга эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!