Исроилнинг “Темир гумбаз” тизимини бузиб кирган хакер қандай қутқарилди?

Исроилнинг “Темир гумбаз” тизимини бузиб кирган хакер қандай қутқарилди?

Sabah” газетаси Турк махсус хизмати билан Жеймс Бонд фильми сюжетига ўхшаш воқеа рўй бергани ҳақида мақола эълон қилди. Маълум бўлишича, мамлакат миллий разведка бошқармаси Исроилнинг “Темир гумбаз” ҳаво мудофааси тизимини бузиб кирган фаластинлик хакерни “Моссад” агентлари қўлидан қутқариб олган.

2015-2016 йилларда “Темир гумбаз” тизимини вақтинча ишдан чиқара олган фаластинлик хакер Умар А 2020 йил Миср орқали Туркияга келади. Шундан кейин “Моссад” ходимлари, гўё, иш таклиф қилиш баҳонасида хакер билан алоқа ўрнатишга уриниб кўради. Табиийки, Умар рози бўлмайди. Шундан сўнг турк разведкаси хакер Туркияни тарк этмаслиги кераклигидан огоҳлантиради.

2022 йил сентябрда Умар, барибир, 15 кунлик таътилида Малайзияга бормоқчи бўлади. Сафар арафасида Туркия разведкаси Истанбул бошқармаси хакернинг телефонига, ҳатто, ўчирилган пайтда ҳам қаердалиги ҳақида хабар берувчи илова ўрнатиб қўяди.

Нашр ёзишича, Малайзияда Умарни “Моссад” агентлари ҳақиқатан ўғирлаб кетади ва тоғдаги бир уйга олиб бориб, “Темир гумбазни” қандай қилиб бузиб киргани юзасидан 36 соат мобайнида сўроқ қилади.

Туркия разведкаси ҳолатдан хабар топиб, малайзиялик ҳамкасблари билан боғланади. Ҳамкорлар уйга бостириб кириши натижасида хакер озод қилинади, воқеага алоқадор 11 киши ҳибсга олинади. Айни пайт хакер Туркияга қайтарилган, хавфсиз жойда қўриқлов остида яшамоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!