Исроилнинг ҳужумидан ҳалок бўлганлар сони 13 мингга етди

Исроилнинг ҳужумидан ҳалок бўлганлар сони 13 мингга етди

Исроилнинг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 мингга етди.

Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлими хабар берди.

7 октябрдан бери Исроилнинг эксклавдаги ҳужумлари қурбонлари орасида 5500 нафар бола ва 3500 нафар аёл бор.

Шунингдек, Исроил ўққа тутилиши натижасида 201 тиббиёт ходими, 22 фуқаро мудофаа ходими ва 60 журналист ҳалок бўлди.

Бундан ташқари, Ғазо секторининг 30 мингдан ортиқ аҳолиси жароҳатланган.

Йўқолганлар рўйхатида 6 минг киши бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!