Исроилда мудофаа вазири истеъфога чиққанидан кейин норозилик намойишлари бошланди

Исроилда мудофаа вазири истеъфога чиққанидан кейин норозилик намойишлари бошланди

Исроилда мудофаа вазири истеъфога чиққанидан кейин норозилик намойишлари бошланди, деб ёзади маҳаллий ОАВ.

Yedioth Ahronoth газетасининг ёзишича, юзлаб намойишчилар Тел-Авив шарқидаги Мудофаа вазирлиги штаб-квартираси жойлашган ҳукумат бинолари мажмуасига чиқишган.

Шу билан бирга, The Jerusalem Post газетасининг ёзишича, минглаб намойишчилар (видеода) Қуддусдаги Бенямин Нетаняху қароргоҳи яқинидаги полиция ўрасини бузиб ўтган.

Йоав Галант бугун мудофаа вазири лавозимидан четлатилди. Аввалроқ у бош вазир Нетаняху коалициясида биринчи бўлиб суд-ҳуқуқ ислоҳотларини тўхтатишга чақирган, бу эса кенг кўламли намойишларга сабаб бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!