Исроил ўлдирган фаластинликларнинг чириган жасадларини Ғазога юборди
Исроил Ғазо ҳужумида ҳалок бўлган 88 фаластинликнинг жасадини қайтариб берди, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил одамларнинг кимлиги ва қаэрда ўлдирилгани ҳақида тафсилотларни ошкор қилмагунча кўмишдан бош тортди.
Номаълум жасадлар 25 сентябрь куни Исроил назорати остидаги ўтиш жойи орқали контейнерда Ғазога олиб келинган, бироқ Фаластин расмийларига кўра, қурбонларнинг исм-шарифлари ва ёши, ҳатто вафот этган жойлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Хон Юнусдаги Носир касалхонаси тиббиёт ходимлари уларни қабул қилишдан ва дафн этишдан бош тортиб, Халқаро Қизил Хоч қўмитасини Исроилдан тафсилотларни сўрашга чақиришди.
Ғазо ҳукумати матбуот бюроси раҳбари Исмоил ат-Тавабтанинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари юк машинаси ҳайдовчисига жасадлар билан бирга машинани келган жойдан Исроил назорат пунктига қайтаришни айтган.
«Улар [Исроил томонидан] шаҳидларнинг қадр-қимматини ҳурмат қилмайдиган такаббур ва камситувчи тарзда етказиб берилди. Бу ғайриинсоний ҳаракат», деди у Анадолу агентлигига.
Халқаро гуманитар ҳуқуққа кўра, қуролли тўқнашувлар пайтида ҳалок бўлганларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак.
Қонун жасадларни қидириш, аниқлаш ва эвакуация қилишни талаб қилади, бу эса одамларнинг бедарак йўқолишининг олдини олишга ёрдам беради, дейилади ХҚХҚ баёнотида.