Исроилнинг «Жанубий Ливанни жойлаштириш ҳаракати» диний кўчманчилар ҳаракати Ливанда кўчмас мулкни сотиш бўйича реклама кампаниясини бошлади. Бу сентябрь ойи ўрталаридан бери 1000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган Исроилнинг Ливан ҳудудини давом эттираётган бомбардимонлари фонида содир бўлди.
Ҳаракат веб-сайтида бассейнга қарашли квартиралар 300 000 НИС (80 000 доллар) дан бошланади. Рекламада шундай дейилган: “Ҳизбуллоҳ раҳбарияти тугатилгандан кейин <...> сиз ҳам ота-боболаримиз заминида катта уй, қорли тоғлар манзараси ва илиқ жамоани орзу қиласизми?
«Биз яҳудийларни тарихий Исроил заминининг ажралмас қисми бўлган бу ҳудудга жойлаштиришга чақирамиз. Биз шундан келиб чиқамизки, фақатгина Исроил фуқароларининг мавжудлиги минтақанинг барқарор назорати ва фаровонлигини таъминлайди», — дейилади экстремистик ҳаракат веб-сайтида.
❕ Март ойида ташкил этилган гуруҳ Ливаннинг жанубидаги аҳоли пунктлари Исроил хавфсизлиги ва «инжил чегараларини» тиклаш учун зарур эканлигини таъкидлайди. Уларнинг фикрига кўра, «фақатгина Исроил фуқароларининг мавжудлиги барқарор назоратни таъминлайди ва ҳудудни террорчилар таянчига айланишининг олдини олади».
Ҳаракат 300 та янги аҳоли пунктларини яратиш, Ливан қишлоқлари ва шаҳарларини ибронийча номлаш режалари билан харитани чоп этди. Шунингдек, улар маҳаллий аҳолига таҳдид солувчи шарларни учирдилар.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.
Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.