Исроил ташқи ишлар вазири АҚШнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорини олқишлади ва унинг мамлакати ҳам шундай қилиш ниятида эканини айтди, деб хабар беради DW.
АҚШдан кейин Исроил БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ишида иштирок этишни тўхтатишини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Гидеон Саар 5 февраль, чоршанба куни Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида ёзди.
— Исроил президент Трампнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида иштирок этмаслик қарорини олқишлайди. Исроил Қўшма Штатларга қўшилади ва БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ишида қатнашмайди, — деди вазир баёнотида.
Саар БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашини "анъанавий тарзда инсон ҳуқуқларини бузувчиларни ҳимоя қилишда" ва "Яқин Шарқдаги ягона демократия - Исроилни обсессив тарзда демонизация қилишда" айблади.
—Бу орган асосий эътиборни инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш ўрнига демократик мамлакатга ҳужум қилиш ва антисемитизмни тарғиб қилишга қаратган, — дея қўшимча қилди сиёсатчи.
Исроил ташқи ишлар вазири, шунингдек, унинг мамлакатига қарши юздан ортиқ қораловчи резолюция қабул қилинганини эслатиб ўтди, “бу Кенгашда ҳозиргача қабул қилинган барча резолюцияларнинг 20 фоизидан кўпроғини ташкил этади – Эрон, Куба, Шимолий Корея ва Венесуэлага нисбатан кўпроқдир”.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Хабарингиз бор, бугун Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаши доирасида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди.
Бутун дунёда одамлар осмонда сирли спираллар пайдо бўлганига гувоҳ бўлишди. Хусусан, Россия, Франция, Германия ва Полшада яшовчилар бу ғайриоддий ҳолатни ўз кўзлари билан кўришди.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.