Исроил армияси Ғазодаги Ал-Шифа касалхонасини бўшатишга мажбур қилди

Исроил армияси Ғазодаги Ал-Шифа касалхонасини бўшатишга мажбур қилди


Исроил армияси Ғазо секторидаги Ал-Шифа касалхонасини барча кўчирилганлар ва кўпчилик касаллардан мажбуран бўшатди. Бу ҳақда Ғазо сектори соғлиқни сақлаш бошқармаси директори Мунир Ал-Берш маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 650 нафар бемордан атиги 100-120 нафари шифохонада қолмоқда ва уларни эвакуация қилиш учун БМТ билан келишиш зарур.

"Биз Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси билан касалхона инкубаторларида сақланаётган чақалоқларни ўтказишнинг олдини олиш учун боғландик ва тиббий мажмуада беш шифокорни ушлаб туришга муваффақ бўлдик" - деди Берш.

Директор Ал-Жазира телеканалининг жонли эфирида телефон орқали Исроил ҳарбийлари касалхонани эвакуация қилиш бўйича тун бўйи музокара олиб боришганини айтди.

"Касалхонада бошпана топган кўчирилган фаластинликлар пиёда кетишларини сўрашди ва буни қилишлари керак эди", деди у.

Бершнинг айтишича, касалхона ходимлари замбил ва аравачада олиб кетилган беморлар билан бирга мажмуани тарк этган.

“Касалхонани тарк этган фаластинликлар Ғазо секторининг жанубига йўл олишди. Ёнимда ўтирган касаллар ва ярадорлар оғриқдан бақиришарди”, — деди Берш.

“Ал Шифа касалхонасидаги вазият жуда ёмон. Исроил ҳарбийлари тиббиёт мажмуаси ҳудудини доимий равишда айланиб чиқади, снайперлар бинолар томларига жойлаштирилади”, — дея қўшимча қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!