Испанияда кучли сел келиши ва сув тошқинлари оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Испанияда кучли сел келиши ва сув тошқинлари оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди


Испаниянинг Валенция минтақасида кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари камида 51 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат.

Вилоят ҳукумати раҳбари Карлос Мазоннинг айтишича, жабрланган ҳудудларда қутқарув операцияси давом этмоқда ва ҳозирча ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини аниқлашнинг имкони йўқ.

Ижтимоий тармоқларда сув оқимлари кўприклар ва машиналарни қандай ювиб кетаётгани акс этган кадрлар чоп этилмоқда. Айрим видеоларда одамлар тошқиндан қутулиш учун дарахтларга чиқишаётганини кўриш мумкин.

Испаниянинг шарқи ва жанубида кучли ёмғир ёғиб, кўплаб ҳудудларни сув босган, темир йўл ва ҳаво алоқалари ҳам узилиб қолган.

Валенцияга қўниши керак бўлган баъзи рейслар бекор қилинди ёки бошқа минтақаларга йўналтирилди. Испаниянинг ушбу ҳудудида темир йўл қатнови ҳам бутунлай тўхтатилган.


Испаниялик метеорологларнинг маълумотларига кўра, Валенцияда бор-йўғи саккиз соат ичида 491 мм ёғингарчилик тушди, бу тахминан йиллик нормага тўғри келади.

Хабарларга кўра, сув босган ҳудудларда қолиб кетган юзлаб маҳаллий аҳоли ёрдам ёки бедарак йўқолган қариндошлари ҳақида маълумот олиш мақсадида ОАВга қўнғироқ қилмоқда.

Қутқарув хизматлари одамларни қидириш учун дронлардан фойдаланади.

Ўнлаб Валенция аҳолиси тун бўйи ўз машиналарида, шунингдек, том ва кўприкларда қутқарувчиларни кутишди, деб ёзади маҳаллий ОАВ.

«Биз мисли кўрилмаган вазиятга дуч келдик, уни ҳеч ким эсламайди», деди Мазон.

Бир кун аввал расмийлар Валенция ва жануби-шарқдаги Албасете провинциясида камида етти киши бедарак йўқолганини маълум қилган эди.


Испания давлат метеорология агентлиги AEMET Валенция ва Андалусиянинг айрим қисмлари учун огоҳлантириш даражасини оширганини эълон қилди.

Валенция мерияси чоршанба куни мактаб дарслари ва спорт тадбирлари бекор қилинишини ва шаҳар боғлари ёпиқ бўлишини айтди.

Испания бош вазири Педро Санчес бедарак йўқолганлар ҳақидаги хабарларни хавотир билан кузатиб бораётганини айтди ва жабрланган ҳудудлар аҳолисини «кераксиз саёҳатлардан қочишга» чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Озарбайжон жавоб қайтарди

Озарбайжон Ҳаво Йўллари бу ҳаракат ҳалокат бўйича терговнинг дастлабки натижаларига жавоб бўлганини айтди.

Роналду ва Мессидан ҳам 12 баравар бойроқ футболчи ҳақида эшитганмисиз?

Лионел Месси ва Криштиану Роналду катта бойлик тўплаган бўлса-да, иккаласининг ҳам бойлиги бу футболчиникига яқин ҳам келолмайди.

Европани ғазаблантирган учрашув

Путиннинг айтишича, Словакия ва Фицо Украина музокараларида воситачилик қилишга тайёр.

9 январь АҚШда мотам куни деб эълон қилинди

Бу ҳақда Оқ уй сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.

2005 йилда туғилган бразилиялик қиз UFC билан шартнома имзолади (ФОТО)

19 ёшли бразилиялик Элис Перейра аралаш яккакурашлар оламидаги энг нуфузли ташкилот — UFC билан шартнома имзолади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши мурожаати

.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин

“Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов топ-клублар эътиборини тортишда давом этмоқда.

Марказий банк 2025 йил бошида доллар курси қанча бўлишини эълон қилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 3 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Саудия Арабистони хазина топди, нефть конларида «оқ олтин» аниқланди

Бу қиролликнинг нефтга бой иқтисодиёти учун нимани англатади?

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Шомуродовнинг маошини тўлай оладиган клуб топилмаяпти

"Рома" Элдор Шомуродов ўрнига "Удинезе" ҳужумчиси Бетога кўз тикди.

Нью-Орлеанда одамларни автомашинада босиб кетган шахс Шамсуддин Жаббор бўлиб чиқди

Бу ҳақда маҳаллий NOLA нашри хабар берди.

Зеленский Россиядан келадиган газни рад этиб, ўз аҳолисини қурбон қилмоқда

Владимир Зеленский рус гази транзитини рад этиб, украиналикларни қурбон қилмоқда, деди журналист Диана Панченко 1 январ куни Х ижтимоий тармоғида.

Пике ташкил этган Медиа ЖЧ-2025'да Ўзбекистон Саудияни мағлуб этди

Испаниялик машҳур собиқ футболчи Жерар Пике ташкил қилган Медиа футбол бўйича Жаҳон чемпионати 1-турида Ўзбекистон номидан қатнашаётган "Unwanted Boys" жамоаси Саудия Арабистонига қарши беллашув ўтказди.

Британияда 52 йил олдин ғойиб бўлган аёл тирик ва соғлом топилди

Шу тариқа, Британиядаги энг узоқ давом этган бедарак йўқолган шахслардан бири очилди.

Курск вилоятидаги рус аскарларига зарба берилди

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.

Россия Япония ва Жанубий Кореяга ҳужум қилиш режаларини ишлаб чиқди – FT

Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.

Бўлажак Президент Панама каналини нега АҚШ назоратига қайтармоқчи?

Панама Президенти Хосе Рауль Мулино CNN телеканалига берган интервьюсида Трампнинг канални қайтариш ҳақидаги баёнотини қўпол тарихий жаҳолатнинг намоёни, деб баҳолади.

Трамп Канадага “дунёнинг бошқа ҳеч бир давлатида бўлмаган ҳарбий ҳимоя” таклиф қилмоқда

Трамп Канадани ҳам Қўшма Штатлар таркибига киритишнинг афзаллигини айтмоқда.

Полшада аскар жамоат жойида ўт очди

Полшалик маст аскар мамлакат шарқидаги Мелник қишлоғида жамоат жойида ўт очди, деб ёзади “РИА Новости” .

Фаластинда Ал-Жазира телеканали фаолияти тўхтатилди

Фаластин миллий маъмурияти (ПНА) расмийлари Қатарнинг “Ал-Жазира” телеканалининг Фаластиндаги кўрсатувини тўхтатмоқда , деб ёзади “ТАСС” WАФА агентлигига таяниб.

Таиландда автобус ҳалокатида саккиз киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Таиланд газетаси хабар берди.

Сахалинлик фуқаро лотереяда миллиард рубл ютиб олди

1 миллиард рубл ютган шахснинг телефон рақами Сахалин вилоятида рўйхатга олинган, деб хабар берди “Россия Лотто” лотереяси матбуот хизмати 1 январ куни.

Ёқутистонда ҳаво ҳарорати -56 даражагача пасайди

1 январ тонгида Ёқутистоннинг кўплаб аҳоли масканларида -50 даражадан паст ҳарорат қайд этилди.

Буюк Британияга ноқонуний муҳожирлар оқими 2024 йилда чоракга ошди

Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.

Рус гази тўхташи қайси давлатларга таъсир қилади, қайсиларига таъсир қилмайди?

Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.

Пуэрто-Риконинг 1,3 миллиондан ортиқ аҳоли электр энергиясисиз қолди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Туркияда сайёҳлардан фойда кўрган фирибгарлар тўдаси қўлга олинди

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Европа Иттифоқи Украина орқали газ транзитини тўхтатишга тайёрлигини маълум қилди

Бу ҳақда Еврокомиссия расмий вакили Анна-Каиса Итконен РИА Новости билан суҳбатда маълум қилди .

Германия Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

АҚШ молия вазирлиги Украинага 3,4 миллиард доллар ёрдам ажратади

“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.

Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз учун муҳим хабар

Документида муаммоси бор ҳамюртларимиз вақтида ҳужжатларни тўғирлаб олинг!

Reuters: Италия инфратузилмасига россияпараст хакерлар ҳужум қилди

NoName057 ўзини "энг фаол россияпараст хакерлар гуруҳи" деб атайди.

Жанубий Кореяда 7 кунлик мотам эълон қилинди

Жанубий Корея ҳукумати самолёт ҳалокати муносабати билан 4 январгача 7 кунлик миллий мотам эълон қилди.

Трампнинг истаги Россия ва Хитой фойдасига хизмат қиладими?

Бу ҳақда америкалик сенатор Бен Кардин айтиб ўтди.