Испания чемпионатида ўйин вақтида мухлис юрак хуружидан вафот этди

Испания чемпионатида ўйин вақтида мухлис юрак хуружидан вафот этди

Испания Примьеросидан ўрин олган «Гранада» – «Атлетик Бильбао» учрашуви вақтида стадиондаги мухлислардан бирининг юраги хуруж қилиб қолди.

Marca хабарига кўра, ўйин 18-дақиқада тўхтатилган ва «Гранада» шифокорлари трибунадаги мухлисга дефибриллятор билан ёрдам бериш учун боришган. Афсуски, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

Натижада стадиондаги мухлислар ва футболчиларга овоз кучайтиргич орқали учрашувни бекор қилиш ҳақидаги хабар эълон қилинди.

Йиғилганларнинг барчаси марҳум мухлис хотирасига қарсаклар билан муносабатда бўлишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!