Ислоҳот – инсон учун: суд-ҳуқуқ тизимидаги изчил ислоҳотлар шу мақсадга хизмат қилиши лозим

Ислоҳот – инсон учун: суд-ҳуқуқ тизимидаги изчил ислоҳотлар шу мақсадга хизмат қилиши лозим

 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Инсон ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама таъминловчи ҳуқуқий тизим яратилди.

Олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосига қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби конституциявий принциплар пойдевор қилиб қўйилган.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва шаффофлигини ошириш, «Хабеас корпус» институтини қўллашни кенгайтиришга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Судларнинг мустақил, эркин фаолият олиб боришини таъминлаш борасида қўйилган дастлабки қадамлар ўз натижасини бераётганини ўтган уч йил вақт мобайнида оқланган шахслар мисолида ҳам кўриш мумкин. Маълумки, 2016 йилгача судларда оқлов ҳукми чиқариш амалиёти деярли бўлмаган. Кейинги уч йилда кескин ўзгаришни кузатяпмиз.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, суд тизимини бошқа органлардан ҳоли бўлишига катта урғу берди.

Давлатимиз раҳбари бугунги кунга қадар амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларига маҳлиё бўлиб қолмасдан, жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш, шу орқали мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада юксалтиришимиз зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қиладиган идораларга айлантиришимиз лозимлигини айтди.

Маърузада ишни судга қадар юритиш босқичида шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратилган муҳим таклифлар илгари сурилди. Хусусан, шахсни ушлаб туриш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш каби жараёнларни, агар у ҳимоячидан воз кечса, бу ҳолатни ҳам мажбурий тарзда видеотасвирга тушириш тартибини ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган шахснинг оила аъзолари бу ҳақда дарҳол хабардор қилиниши кераклиги, буни суриштирувчи, терговчи ва бош­қа ваколатли шахснинг мажбурияти сифатида қонунда аниқ белгилаб қўйиш таклиф этилди. Бундан ташқари, шахсни ушлаб туриш ва унинг ҳуқуқини чеклайдиган бошқа процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳолатларини ҳисобга олишнинг электрон тизимига ўтиш зарурлиги, бу жараёнда инсон омили иштирокини иложи борича камайтириш лозимлиги қайд этилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 118-моддасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга ошириши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 82-моддасида эса суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини юритишда қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат прокурор томонидан амалга оширилиши белгиланган. Лекин ушбу босқичларда прокурорнинг хатти-ҳаракатлари устидан ким назорат қилиши ёки қабул қилган қарорлари устидан кимга, қайси органга мурожаат қилиш мумкинлиги қонунчилигимизда аниқ белгиланмаган эди.

Давлатимиз раҳбарининг маърузасида келгуси йилдан бошлаб прокурор қарори устидан судга мурожаат қилиш тартиби жорий этилиши, шу орқали суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида мувозанатни, яъни ўзаро тийиб туриш тамойилларини таъминлаш имкони яратилиши таъкидланди.

Ҳақиқатан ҳам бундай муҳим ўзгариш бизнинг тажрибамизда биринчи марта жорий этилмоқда.

Судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш биз учун энг устувор вазифа эканлиги, айниқса, суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик шартлиги, шу сабабли суд ишларига аралашгани ёки судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтириш лозимлиги қайд этилди.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний ва юридик шахс­ларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг самарали институтларидан бири бўлган адвокатуранинг роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Суд ишини юритишнинг барча босқичларида томонларнинг тортишуви принципининг лозим даражада ишлашини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилди, адвокатларнинг профессионал фаолиятини бажариши учун зарур қонунчилик базаси яратилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида суд тизимида рўй бераётган ўзгаришлар, аввало жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилгандир.

Дурдона Дадаханова,

Жиноят ишлари бўйича

Чилонзор туман суди судьяси

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Пропан нархи тушишда давом этмоқда, бензин эса....

Эътиборли жиҳати шундаки, пропан нархининг кетма-кет бундай арзонлашиб бориши яқин орада кузатилмаган.

Эртага Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 15 декабрь, якшанба куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

Келажакда Россия янги ҳудудларни босиб олади

Айтганча, агар мамлакатимиз таркибига яна янги, лекин бизга жуда яқин ҳудудлар қўшилса, бу тажрибадан келажакда ҳам фойдаланиш мумкин.

Роналдунинг нархи рекорд даражада пастлади

«Transfermarkt» портали саҳифаларида «Ан-Наср»нинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг нархи янгиланди.

Наоя Иноуэ ниҳоят Муроджон Аҳмадалиевга жавоб қайтарди

Мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиевнинг чорловига жавоб қайтарди.

Қўшма Штатлар Россияга қарши баёнот билан чиқди

Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.

Учинчи жаҳон уруши бўйича тахминлар билдирилди

Американинг Newsweek журнали, агар учинчи жаҳон уруши бошланса, фронт Европанинг шимоли-шарқида чўзилиши мумкинлигини тахмин қилди.

Ўзбекистонда 19 декабрдан ҳаво ҳарорати кўтарилишни бошлайди

20 декабрда баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Россиялик полициячилар оммавий равишда ишдан кетмоқда

Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.

Исроил раҳбарияти ҳибсга олинишига биргина давлат тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда

21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.

Сурияликлар пул тўла қоплар билан банкларга бостириб киришмоқда

Дамашқдан олинган суратларда одамлар банкларга, баъзан катта ахлат қопларига ўралиб, яроқсиз қоғоз пулларни олиб кетаётганини кўриш мумкин.

Россия Хитойга уран конини сотди

«Казатомпром» баёнотида айтилишича, корхонадаги Россия улуши (49,979 фоиз акция) Хитой давлат компанияси State Nuclear Uranium Resources Development Co., Ltd компаниясига ўтказилган.

Исроил сулҳдан кейин Ғазони босиб олди

Исроил Мудофаа вазири Исроил Кацнинг айтишича, Исроил ҳарбийлари «Ҳамас мағлубияти» ва сулҳ музокараларида муваффақият қозонганидан кейин ҳам Ғазо устидан доимий назорат ўрнатади.

Россиялик генерал Игор Кирилловнинг Москвада йўқ қилиниши "жуда яхши ғоя эмас эди"

Унинг қайд этишича, муҳим даражадаги генералларни ўз она шаҳрида ўлдириш уруш қоидаларини ўзгартиради, бу яхши ғоя эмас.

Путин америкалик журналистнинг саволига қандай жавоб берди?

Бизга қарши НАТОнинг барча давлатлари курашаётганига қарамасдан, жанг майдонида ҳам бизнинг қўшинларимиз сезиларли ютуқларга эришмоқда.

Путиндан кейин Украина ўз шартларини эълон қилди

Олий Рада раиси Руслан Стефанчук Украина Россия билан ўз шартлари асосида музокаралар олиб боришга тайёрлигини айтди.

Путин Россия разведка хизматларини танқид қилди

Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.

Путин Украинада ҳар кунги олға силжишларни даъво қилмоқда

Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.

Путин журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди

Россия президенти Владимир Путин америкалик журналистнинг матбуот анжуманида берган саволига кескин жавоб берди.

Арабистон Исроилнинг Фаластин давлатини очиқ тан олиш шартидан воз кечди — ОАВ

Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги нормаллаштириш бўйича музокараларда сезиларли «ютуқ»ларга эришилди.

Вьетнамда караокедаги ёнғинда 11 киши ҳалок бўлди

Вьетнам жамоат хавфсизлиги вазирлигининг хабар беришича, бир киши “ўт қўйганликда” гумонланиб ҳибсга олинган.

Нигериядаги ярмаркада 32 нафар бола ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Даҳшат! Қашқадарёда ота ва унинг 3 фарзанди вафот этди

Фожиага ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

Таркибида тақиқланган модда бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб келган фуқаро қўлга олинди

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.

Зеленскийдан Владимир Путин билан музокаралар столига ўтиришга тайёрмисиз, деб сўрашди

Украина армияси ўз кучи билан Қрим ва Донбассни қайтариб ололмайди, деди Украина президенти.

Украинадаги рус қўшинлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда

Украинадаги рус қўшинлари сони доимий равишда ўсиб бормоқда ва фронтда вазият жуда кескин.

Камол Адвон касалхонаси ходими Исроил ҳужуми бўлган «даҳшатли» тунни тасвирлаб берди

Камол Адвон касалхонасининг ҳамширалик бўлими раҳбари Ийд Сабба Ғазонинг шимолидаги муассасада кечган тунни «даҳшатга тўла» деб таърифлади.

Сурияда 100.000 дан ортиқ жасади бўлган оммавий қабр топилди

Сурия Фавқулодда Ишчи Гуруҳи раҳбари Мустафо Сурияда бундай оммавий қабрлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлигини тан олди.

"Кўпчилик канадаликлар Канада АҚШнинг 51-штатига айланишни хоҳлайди" – Трамп

Агар мамлакат Американинг 51-штатига айланса...

Эрдўғон нега Макронга миннатдорлик билдирди?

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Франция Президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали суҳбат ўтказди.

Европа Украинага ҳарбий контингент юбориши мумкин

Маълумотларига кўра, контингент асосини Германия, Франция, Италия, Буюк Британия ва Полша каби давлатлардан иборат коалиция ташкил қилиши мумкин.

Самарқандда пиёда автобус босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жанубий Корея президенти ҳибсга олиниши мумкин

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.

ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилиши мумкинлигини маълум қилди

ҲАМАС 17 декабрь куни Қатарда ўт очишни тўхтатиш бўйича жиддий ва ижобий музокаралар бўлиб ўтганини айтди.

Бронза даврида каннибализм бўлганини исботловчи далиллар топилди

Археологлар бронза даврида каннибализм (одамхўрлик) бўлганини исботловчи далилларни топишди.