Искандар Зулқарнайн бу Александр Македонский эмас! Чунки...

A A A
Искандар Зулқарнайн бу Александр Македонский эмас! Чунки...

Баъзи кишилар Александр Македонский билан Искандар Зулқарнайнни иккаласи битта шахс дейишса,айрим кишилар эса Искандар Зулқарнайнни Александр Македонскийга ҳеч қандай алоқаси йўқ дейишади.

 Аввал Александр Макодонский ҳақида сўз юритадиган бўлсак, у тарихий шахсдир. Тарих саҳифаларидан маълумки,милоддан аввалги 360 йилда Македонияда Филип (II)тахтга ўтиради. Милоддан  аввалги 336 йилда Филип (II) ўлдирилади ва унинг 20 ёшли ўғли Александр отасининг тахтини эгаллайди. Александр Македонский   Кичик Осиё, Сурия, Фаластин, Финикия, Миср ерларини қўлга киритади. Александр Македонский  Афғонистоннинг жанубий томонларини эгаллаб,Ҳиндиқуш тоғлари орқали Ўрта Осиёга ҳам кириб келади. Ўрта Осиёдаги  Бақтрия, Сўғдиёна, Марғиёнани эгаллайди. Милоддан аввалги 324-327 йилларда у Ҳиндистонни забт қилади. Александр Македонский милоддан аввалги 323 йилда вафот этади.

  Искандар Зулқарнайн  ҳақида эса  “Қуръони Карим”нинг  “Қаҳф” сураси 83-98-оятларида шундай дейилади: “ ( Эй Муҳаммад) Сиздан Зулқарнайн ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “ Мен сизларга у ҳақдаги хабарни ҳозир ўқиб берурман”. Дарҳақиқат, Биз ун (Зулқарнайн) га бу ер юзида мартаба бердик ва ( истаган) барча нарсасига йўл (имконият) ато этдик. Бас, у (аввал Ғарбга қараб) йўл олди. ( Кетаётиб) Қуёш ботадиган жойга етгач, унинг (қуёшнинг) бир лойқа ( ёки қайноқ) булоқ(орти)га ботаётганини кўрди ва (булоқ) олдида бир қавмни учратди. Биз:“Эй Зулқарнайн! Ё (уларни) азобга дучор қилурсан ёки уларга яхши муомилада бўлурсан”, -дедик. У айтди:“ Зулм қилган кимсани, албатта, азоблагаймиз. Сўнгра Парвардигорига қайтарилгач, У зот уни янада хунук азоб билан азоблагай. Энди иймон келтириб эзгу иш қилган кишига келсак, унинг учун гўзал мукофот ( жаннат) бўлур. Биз ҳам унга ишимиздан осонларини буюрурмиз”. Сўнгра, у (шарққа қараб) йўл олди. (Кетаётиб) қуёш чиқадиган жойга етиб боргач, унинг(қуёшнинг) бир қавм узра чиқаётганини кўрди. Биз улар учун ундан (қуёшдан тўсувчи)  бирон парда қилмаган эдик. (Унинг иши)  шунақа. Албатта, Биз  унинг ҳузуридаги илмларни иҳота қилиб олганмиз. Сўнгра, у яна йўл олди. (Кетаётиб) икки тоғ ўртасига етиб келгач, у (тоғлар ортида) бирон гапни сира  англай олмайдиган қавмни учратди. Улар: “Эй Зулқарнайн! Албатта, (шу тоғлар ортидаги) Яъжуж ва Маъжуж (қабилалари)Ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир. Бизлар сенга бир (миқдор) ҳақ тўласак, биз билан уларнингўртасига бир тўғон қуриб берурмисан?” -дедилар.   (Зулқарнайн) айтди: “ Раббим менга ато этган нарсалари  сизлар берадиган нарсадан яхшироқдир. Бас, сизлар менга куч-қувват билан ёрдам берингиз, токи мен сизлар билан  уларнинг ( Яъжуж ва маъжужнинг) ўртангизга бир тўсиқ (тўғон)  бино қилай. Сизлар менга темир парчаларини келтирингиз, то (парчалари) иккала тоғ ёнбағирлари  билан баробар бўлгач, (оловга) дам урингиз!”-деди.  Бас, қачон у ( темир-терсакларни) оловга айлантиргач (эритгач) , деди: “ Менга эритилган мис ҳам келтирингиз, токи унинг( темир парчаларининг) устидан қуяй! Ана, энди улар (Яъжуж ва маъжужлар) унинг ( тўсиқнинг) устига чиқишга ҳам, уни тешиб ўтишга ҳам қодир бўлмай қолишди. “Бу Раббим (томони)дан бўлмиш бир марҳаматдир. Энди, қачонки, Раббимнинг (Яъжуж ва Маъжуж чиқади, деб) ваъда қилган вақт келганида       ( Қиёмат олдидан), Ўзи у(тўсиқ)ни теп-текис қилиб қўяр. Раббимнинг ваъдаси ҳақдир”, -деди у [1]”.

    Бу оятларнинг тафсири ҳақида Шайх Усмонхон Алимов муфтий ҳазратлари ўзларининг “ Тафсири Ирфон” китобларида: “Аллоҳ таоло Зулқарнайнга ер юзида салтанат, мол-дунё, қўшинлар ва бошқа катта имкониятларни берган эди. У мағриб(кун ботар томон) ва машриқ ( кун чиқар томон) орасида кезгани учун унга Зулқарнайн ( икки шохли) деб лақаб берилган. Шунингдек, Аллоҳ таоло унга ҳукм юритиш, иморат қуриш ва ободончилик, давлатни мустаҳкам тутиш каби ишларнинг сабабини ҳам ўргатган эди[2]”деб ёзадилар.  

   Қуръони Каримда берилган Искандар  Зулқарнайн билан македониялик Александр Македонский ўртасида бир қанча фарқлар бор.Шу фарқлардан айримларини келтирамиз.

     “ Қуръони Карим”да қиссаси берилган Искандар Зулқарнайн Аллоҳнинг ягоналигига иймон келтирган, солиҳ инсон бўлган. Алексанр Македонский ҳақида эса бу нарсалар тарихий манбаларда баён қилинмаган. Бу ҳақда “Тафсири Ирфон”да шундай дейилади: “ Макка мушрикларининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган нарсалари ичида ғор эгалари ва руҳдан ташқари Зулқарнайн ҳам бор эди.Зулқарнайннинг шахси, унинг қаерда ва қачон яшагани, борган жойлари, қилган ишлари ҳақида жуда кўп гаплар, фараз-тахминлар бор. Улардан айримлари тафсир китобларимизда ҳам келтирилган. Аммо буларни ҳеч ким айнан Қуръонда зикр этилган Зулқарнайн ҳақида, деб узил-кесил айтолмайди. Масалан, баъзилар“ Қиссадаги Зулқарнайн Македонияли Искандар”, дейишган.  Бу гап хатодир, чунки македонияли Искандар Аллоҳнинг ягоналигига ишонган мўмин бўлган эмас, Қуръондаги Зулқарнайн эса мўмин одамдир[3]”. Ва яна Шайх Абдулазиз Мансур  “ Қуръони Каримнинг таржима ва маънолари” китобларида: “ Қуръонда зикр этилган Зулқарнайннинг исми Искандар бўлиб, Сулаймон (а.с.) каби дунёни эгаллаган ҳукмдорлардандир. Ўтмишда кофирлардан ҳам икки подшоҳ - Намруд ва Бухтунассир дунёга ҳукмдор бўлишга уруниб кўрган, дейилади. Зулқарнайннинг пайғамбар ёки валий ёхуд подшоҳ эканида ихтилоф бор. Али (рз.): “ У солиҳ банда бўлган ва Аллоҳ унга ер подшоҳлигини, илм ва ҳикматни ато этган. Аллоҳ йўлида бошига урилган зарбадан икки бор ўлиб тирилгани учун унга “зулқарнайн”, яъни “ икки шохли” лақаби берилган”, деганлар[4]” деб ёзадилар. 

 Алексанр Македонский Исо пайғамбар туғилишларига яқин даврларда яшаган. “ Қуръони Карим”да қиссаси берилган Искандар Зулқарнайн эса Иброҳим алайҳиссалом даврида яшаган. Бу ҳақда ҳам “ Тафсири Ирфон”да: “ Ибн Ҳажар Асқолоний “ Фатҳул-Борий”да шундай ёзади: “ Улкан тобеъин фақиҳлардан Убайд ибн Умар йўлидан ривоят қилинишича, Зулқарнайн пиёда ҳаж қилган ва унинг хабарини эшитган Иброҳим алайҳиссалом Зулқарнайнга пешвоз  чиққанлар”. Абдуллоҳ ибн Аббосдан ( розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинишича, “ Зулқарнайн Масжидул-Ҳаромга кирган, Иброҳим алайҳиссалом унинг қўлини олиб кўришган”. Ибн Ҳишом ёзади: “ Иброҳим алайҳиссалом бир масалада Зулқарнайндан ҳукм сўради, Зулқарнайн унга ҳукм чиқариб берди[5]”. Ибн Ҳажар айтади: “ Мазкур ривоятлар бир-бирини тасдиқлаб-қувватлаб келяпти”.  Яна бу ҳақда Ибн Касирнинг “ Тафсирул-Қуръонил-аъзийм” номли китобларида шундай дейилади:              “ Искандар Зулқарнайнни румлик деювчиларнинг далиллари кучсиздир. Румлик Искандар  Филис ( Филип )  ўғли Мақдуний ( македониялик)дир.  Қуръонда  келган Зулқарнайн тўғрисида Азроқий  бундай дейдилар: “ (Искандар Зулқарнайн)  Байтуллоҳни Иброҳим (с.а) билан бирга  тавоф қилган,  вазири Хизр а.с. бўлган.  Искандар Мақдунийнинг вазири эса машҳур файласуф Аристотолий (Аритотель)  бўлган. У (Александр Македонский) Исо алайҳиссаломдан олдин,  милоддан олдинги (336-323)  йилларда ҳукмронлик қилган [6]”.  

     Александр Македонский македониялик бўлиб, Искандар Зулқарнайн эса ривоят қилинишича мисрлик бўлган. Бу ҳақда “ Тафсири Ирфон”да:  “Ибн Исҳоқ шундай ёзади: “ Менга ўтганларнинг илмидан олиб, ажамлардан ривоят қиладиган одамлардан бирининг айтишича, Зулқарнайн мисрлик киши бўлиб, исми Марзубон ибн Марзуба Юнонийдир. У Юнон ибн Ёфас ибн Нуҳнинг авлодидан бўлган[7]” дейилади. 

    Александр Македонский милоддан олдинги 356 йилда туғилиб, 33 ёшида ўз давлатининг янги пойтахти Бобилда вафот этган бўлса, “ Қуръони Карим”да қиссаси берилган Искандар Зулқарнайн  “ Искандария” шаҳрини барпо қилган. “Тафсири Ирфон”да:  “ Ибн Ҳишом эса бундай дейди: “ У (Зулқарнайн) нинг исми Искандардир, Искандарияни барпо қилган одам шу. Шунинг учун унга нисбат берилиб, “ Искандария” дейилган”                 ( Сийратун-Набавийа) [8]” дейилади. 

   Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам Александр Македонский Искандар Зулқарнайн эмаслигига ўзларининг “ Зикр аҳлидан сўранг” китобларида шундай жавоб берадилар: “ Мисол учун, баъзилар: “ Қиссадаги Зулқарнайндан мурод македониялик Искандар” дейишган.  Бу гап умуман нотўғри, чуки у мушрик одам бўлган, бутларга, юлдузларга сиғинган. Македониялик Искандрнинг номи Александр Македонский бўлиб, тахминан милоддан 330 йил олдин ўтган ва Арастунинг шогирди бўлган. Дунёнинг кўп ерларини ишғол қилган, Форсда уруш олиб борган. Подшоҳ Дорони енгиб унинг қизига уйланган ва ҳоказо.  Имом Шавконий ушбу маълумотларга хулоса ясаб, Александр Македонский Қуръони Каримдаги Зулқарнайн деган гапга раддия беради: “ Бу жуда ҳам мушкул! Чунки у кофир бўлган. Арастунинг шогирди бўлган, кўриниб турибдики, Зулқарнайн солиҳ банда бўлган.  Аллоҳ унга кенг мулкни берган ва бунга Қуръон ишора қилган”.  Зулқарнайн мағриб ва машриқнинг  чекка жойларигача борган, Яжуж ва Маъжуж қавмига йўлиқиб, уларни тўғон билан тўсиб қўйган.Александр Македонскийни мазкур нарсаларнинг бирортасига  муяссар бўлгани тарихда маълум эмас. “Зулқарнайннинг Александр  Македонский билан чалкаштирилишига асосий сабаб, арабларнинг Александрни арабчалаштириб Искандар деб аташганлари бўлган” дейишади баъзи мутахасисилар[9]”.

    Юқорида баён қилинган фарқларга асосан биз “ Қуръони Карим” да қиссаси келтирилган Искандар Зулқарнайн билан македониялик Александр Македонский битта шахс эмас, балки улар алоҳида-алоҳида шахс деган хулосага келамиз. 

                                      Руҳиддин АКБАРОВ,

Қарши тумани “ Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имоми.

 

[1] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири. “ Тошкент Ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси. Тошкент. 2018. 302-304-бетлар.

 

[2] Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий. “ Тафсири Ирфон ”. Тошкент. “ Шарқ ” нашриёти. 2019. 3-жилд. 158-159-бетлар.

[3] Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий. “ Тафсири Ирфон”. Тошкент. “ Шарқ” нашриёти. 2019. 3-жилд. 158-159-бетлар.

[4] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. “ Тошкент Ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси. Тошкент. 2018. 303-бет.

[5] Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий. “ Тафсири Ирфон”. Тошкент. “ Шарқ” нашриёти. 2019. 3-жилд. 158-159-бетлар.

[6] Ибн Касир “ Тафсирул-Қуръонил-аъзийм”. “ Дорул-маърифа” Байрут. 1989. 40-41-бетлар.

[7] Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий. “ Тафсири Ирфон”. Тошкент. “ Шарқ” нашриёти. 2019. 3-жилд. 158-159-бетлар.

[8] Шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий. “ Тафсири Ирфон”. Тошкент. “ Шарқ” нашриёти. 2019. 3-жилд. 158-159-бетлар.

[9] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳммад Юсуф. “ Зикр аҳлидан сўранг ”. “ Ҳилол-нашр” нашриёти. 2018. 2-жилд. 40-41-бетлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги энг катта йўқотиш қайси футболчи эканини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро «Марказий сектор» лойиҳасига берган интервюсида таркибдаги энг катта йўқотиш ҳақида гапирди.

Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

Исроил бош вазири кеча тунда Қуддусдаги “Хадасса Эйн-Карим” шифохонасига стоматологик муолажа учун ётқизилди.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..."

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев WBA Regular камари учун жанг қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

Суперкомпьютер футбол бўйича ЖЧда ким ғолиб бўлишини айтди

Шу билан бирга, Opta статистика портали FIFA Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг чемпионлик имконияти 0,07% деб баҳоланган.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Украина президенти америкалик конгрессменлар Ричард Блументал ва Жим Хеймс билан учрашди

Ричард Блументал Россияга қарши 500 фоизлик божхона тўловларини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳаммуаллифи ҳисобланади

АҚШ Ўзбекистоннинг бўлажак рақибидан 21 кунлик карантин талаб қилди

Шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар Шимолий Америка қитъасининг уч давлати — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати старти арафасида жиддий муаммо юзага келди. Мусобақа йўлланмасини қўлга киритган Конго Демократик Республикаси (ДР) терма жамоасининг мундиалдаги иштироки хавф остида турибди.

Қора денгизда учта танкерга дронлар ҳужум қилди

Таъкидланишича, ушбу учала кема ҳам Россиянинг “соя флоти” таркибига киради ва санкциялар остида ҳисобланади.

Эрон АҚШ ўт очишни тўхтатиш режимини бир неча бор бузгани ҳамда Трампнинг Ўмонга қарши таҳдидли баёнотларини қоралади

Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бағоий бугун, 28 май куни тонгда Бандар Аббос ҳудудига АҚШ томонидан уюштирилган ҳарбий ҳужумни қоралаб, бу ҳаракатлар Эроннинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетига қарши тажовуз эканини таъкидлади

Россия Арманистондан сабзавот ва қулупнай олиб киришни тақиқлади

7 июн куни Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди

Аниқланишича, у интернет наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди

Тошкентда токарлик цехида йирик ёнғин содир бўлди

Хабарга кўра, ёнғин соат 00:58 да қуршаб олинган ва соат 01:31 да ўчирилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.