Иқлимшунослар: "Марказий Осиёда ёзда аномал жазирама бўлади"

Иқлимшунослар: "Марказий Осиёда ёзда аномал жазирама бўлади"

Марказий Осиёда ёзда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости мавсумий прогнозлар бўйича МДҲ мамлакатлари иқлим бўйича 18-форуми (NEACOF-18) материалларига таянган ҳолда.

Ёзги мавсумда Ўзбекистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ўта иссиқ ҳаво бўлиши эҳтимоли 40%га яқинни ташкил этади.

Иқлимшуносларнинг таъкидлашича аномал иссиқ бошқа минтақаларда, шу жумладан Сибирьда ҳам кузатилиши кутилмоқда.

Экспертлар сўзларига кўра, прогнозлар натижалари ноаниқлиги туфайли ҳозирча ҳаво температураси кўпйиллик ўртача миқдорларга тенг бўлиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!