TechInsights таҳлилчилари Appleнинг охирги смартфони iPhone 11 Pro Max’ни мустақил йиғиб кўрди ва бу уларга 490.50$га тушди. Ушбу смартфон Appleнинг расмий дўконида 1099$ турибди.
Янги айфоннинг энг қиммат қисми бу унинг учталик камераси ҳисобланади. Унинг бир донаси компанияга 73.50 $га тушади. Қимматлилиги жиҳатидан иккинчи компонент 6.5 дюммли, 2688х1242 пикселдаги AMOLED дисплейи бўлиб, унинг бир донаси 66.50$ туради.
Шу каби жами таркибий қисмлар қўшиб ҳисобланганда янги iPhone 490.50$ туради. Бу эса унинг сотув нархидан икки баробар арзонроқдир.
Мутахассислар фақат ҳар бир деталнинг бозор нархини ҳисоблаб чиқишган. Булардан ташқари ишчи кучига қилинган харажатлар, маҳсулот етказиб бериш (логистика), маркетинг тадқиқотлари, илмий тадқиқотлар, дастурий таъминот ишлаб чиқиш каби харажатлар кўзда тутилмаган.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.