Иордания Ташқи ишлар вазирлиги: Араб давлатлари можаро тугаганидан кейин Ғазога қўшин юбормайди

Араб давлатлари тартибни тиклаш учун можаро тугаганидан кейин Ғазо секторига ўз ҳарбийларини юборишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Иордания ташқи ишлар вазири Айман Сафадий маълум қилди.
“Биз келиб, Исроилни тозалашимиз керакми? Бу содир бўлмайди», - дея унинг сўзларини келтиради The New York Times газетаси.
Сафадий араб давлатлари фаластинликларга душман бўлиш ниятида эмаслигини таъкидлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).