Иордания қироли Абдуллоҳ Иккинчи Исроилга Эрон ракеталарини йўқ қилишда ёрдам берганига изоҳ берди, деб хабар қилмоқда Islam News.
Иордания раҳбарининг сўзларига кўра, у ўз мамлакати уруш театрига айланишини истамайди ва Эрон ракеталарини йўқ қилишда Иордания ўз хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олган. Бу Исроилга ёрдам бериш истаги билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган суверен давлатнинг қарори бўлган.
Бундан сал олдин Берлинда немис ҳамкасби билан учрашувда Иордания ташқи ишлар вазири Айман Сафади халқаро эътиборни Ғазо секторидан чалғитмасликка, уни Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога ўтказмасликка чақирди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Эрон Дамашқдаги Эрон консуллигининг Исроил томонидан бомбардимон қилиниши ва 13 нафар эронлик ҳарбийлар ҳалок бўлган ҳужумга жавобан Исроил ҳарбий объектларига зарбалар берди. 300 дан ортиқ учувчисиз учоқ, қанотли ва баллистик ракеталарнинг аксарияти Исроил ҳудудига етиб бормасидан уриб туширилган.
Уриб туширилган Эрон ракета ва дронларнинг бир қисми Иордания ҳиссасига тўғри келади. Жумладан, Иордания маликаси, Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиси Салма Эрон ҳужуми куни олтита учувчисиз учоқни уриб туширганини маълум қилди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.