Иордания ҳаво мудофааси Эрон ракеталарини уриб туширди, дея хабар бермоқда Ал Арабия.
![Иордания ҳаво мудофааси Эрон ракеталарини уриб туширди, дея хабар бермоқда Ал Арабия. Иордания ҳаво мудофааси Эрон ракеталарини уриб туширди, дея хабар бермоқда Ал Арабия.](/photos/news/uiiT8aE9NB8eTfL.jpeg)
▫️Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Дамашқ халқаро аэропортига Исроил ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда Араб Республикаси Қуролли кучлари қўмондонлиги вакилига таяниб, Ал Ватан газетаси хабар берди.
▫️Ироқ Курдистони пойтахти Эрбил шаҳрида портлаш овозлари эшитилмоқда, деб хабар берди Ал Арабия телеканали.
▫️Буюк Британия Яқин Шарққа қўшимча ҳаво кучларини жойлаштирди, деб хабар қилди мамлакат Мудофаа вазирлиги.
▫️Ислом Республикасининг айрим ҳудудларида Эроннинг Исроил ҳудудига жавоб зарбасини қўллаб-қувватловчи митинглар бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда ИРНА.
Жазоир Эроннинг Исроилга қарши ҳужумларини қўллаб-қувватлашини эълон қилди
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).