Интернетда Қозоғистон президентининг ёшликда тушган сурати интернетда пайдо бўлди (+фото)

Интернетда Қозоғистон президентининг ёшликда тушган сурати интернетда пайдо бўлди (+фото)

Интернетда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ёшликда тушган сурати пайдо бўлди. Суратни давлат раҳбарининг матбуот котиби инстаграмига жойлаган.

Таъкидланишича, сурат 1979 йилда олинган. Ўшанда 26 ёшли Тоқаев СССР Ташқи ишлар вазирлигида атташе лавозимида ишлаган.

Интернетда Қозоғистон президентининг ёшликда тушган сурати интернетда пайдо бўлди (+фото)

“1979 йил. Подмосковьедаги шанбалик. Қасим-Жомарт Кемелевич у пайтлар СССР Ташқи ишлар вазирлигида атташе лавозимида ишларди”, - дея ёзган сурат остига Берик Уали.

Қасим-Жомарт Тоқаев 1953 йилда Қозоғистонда таваллуд топган. 2019 йил 20 мартдан буён Қозоғистон президенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!