Газетанинг хабар беришича, америкалик миллиардер сиёсий фаоллигини кучайтириб, яна республикачиларга йирик хайриялар ажратишни бошлаган ҳамда АҚШ президенти Доналд Трамп билан муносабатларини тиклаган. Бу ҳолат 2026 йил ноябрида ўтказиладиган Конгрессга оралиқ сайловлар билан боғланмоқда.
Маълумотларга кўра, йил бошидан буён Илон Маск республикачи Нейт Морриснинг сайлов кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун 10 млн доллар йўналтирган. Узоқ йиллик сенатор Митч Макконнелл сиёсатдан кетганидан сўнг Моррис Кентукки штатидан сенатор бўлиш учун номзод сифатида кўрилмоқда.
"Маскнинг сайлов жараёнидаги иштироки формати бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. У 2024 йилда Трампнинг сайлов кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган America PAC фтнди орқали молиялаштириш ва бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда", дея ёзмоқда Politico.
2024 йилдаги президентлик сайлов кампанияси вақтида Маск Трамп ва республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун қарийб 300 млн доллар сарфлаган ва АҚШдаги энг йирик маълум сиёсий донор сифатида қайд этилган. 2025 йил июнидан буён эса унинг хайриялари атиги 42 млн долларни ташкил қилган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.