Илон Маск OpenAI ва Microsoft'дан 134 млрд долларгача компенсация талаб қилмоқда — Bloomberg.
Илон Маск OpenAI ва Microsoft'га қарши суд даъвоси киритди. Унга кўра, OpenAI нотижорат мақомидан воз кечиб, Microsoft билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали уни алдаган.
Маск ОpenAI'нинг ҳаммуассиси ва дастлабки инвесторларидан бири бўлганини таъкидлаб, компаниянинг ҳозирда, тахминан 500 млрд долларга баҳоланаётган қийматидан улуш олишга ҳақли эканини билдирган.
"Суд OpenAI ва Microsoft'нинг ишни дастлабки босқичдаёқ ёпиш ҳақидаги илтимосини рад этди. Ушбу иш бўйича ҳайъат иштирокидаги суд жараёни 2026 йил апрелига белгиланган", дея ёзмоқда Bloomberg.
OpenAI эса Маск томонидан илгари сурилган айбловларни инкор этиб, судда ўз позициясини ҳимоя қилишга тайёр эканини маълум қилган.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.