“Манчестер Сити”нинг англиялик ҳимоячиси Нико О’Райли мухлислар овозига кўра, апрель ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Академия тарбияланувчиси ушбу ойнинг энг яхшиси бўлиш учун курашда ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов ва португалиялик Бернарду Сильвани ортда қолдиришга муваффақ бўлди. 21 ёшли футболчи сўнгги уч ой ичида иккинчи бор ушбу совринга лойиқ кўрилмоқда – у февраль ойида ҳам ойнинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилган эди.
“Бу эътироф Англия терма жамоаси аъзоси учун ўтаётган ажойиб мавсумнинг мантиқий давомидир. О’Райли апрель ойи давомида ўзининг техник маҳорати, юқори энергияси ва тактик мослашувчанлиги билан Пеп Гвардиола жамоасига Премьер Лига ҳамда Англия Кубоги доирасидаги барча бешта ўйинда ғалаба қозонишда ёрдам берди” дейилади клуб хабарида.
Нико, шунингдек, ўзининг гол уриш қобилиятини намойиш этди: у “Челси”га қарши сафарда кечган муҳим баҳсда (3:0) ҳисоб очувчи голга муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил февраль, 2026 йил январь ва март ойларида “Манчестер Сити”да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Ўшанда у Йошко Гвардиол, Эрлинг Ҳоланд, Бернарду Сильва, Жанлуижи Доннарумма, Родри ва Жереми Докуни ортда қолдирган.
Уларнинг таъкидлашича, янги турдаги қуроллар, айниқса, учувчисиз учиш аппаратлари оммавий қўлланилаётган шароитда ҳам Т-72 ўзининг жанговар самарадорлигини сақлаб қолмоқда.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.