Ҳуқуқий кўмакка муҳтож фуқароларнинг муаммолари атрофлича ўрганиляпти

Ҳуқуқий кўмакка муҳтож фуқароларнинг муаммолари атрофлича ўрганиляпти

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан сайёр учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди.

“Менинг маҳаллам — менинг судьям” шиори остида судьялар томонидан мунтазам равишда ўтказиб келинаётган бу каби сайёр учрашувлар ҳуқуқий кўмакка муҳтож фуқаролар учун айни муддао бўляпти. Боиси фуқароларни овора қилмай, вақти ва маблағини тежаш мақсадида уларни қийнаётган муаммолар судьялар томонидан жойларга чиқққан ҳолда ўрганиляпти.

Туман суди судьялари Фарход Абдушукуров ва Умид Хакимов тумандаги “Бектемир” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар билан “Фуқаролар ва уларнинг манфаати судьялар эътиборида” мавзусида давра суҳбати ўтказишди.

Ушбу маҳаллада кам таъминланган, ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож бўлган аёллар, “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи бир қатор фуқароларнинг муаммолари атрофлича ўрганилиб, ҳал қилинмоқда. Уларни қизиқтирган саволларига керакли жавоблар берилди.

Ҳуқуқий кўмакка муҳтож фуқароларнинг муаммолари атрофлича ўрганиляпти

Ҳуқуқий кўмакка муҳтож фуқароларнинг муаммолари атрофлича ўрганиляпти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!