Бугун ижтимоий тармоқларда электр энергиясининг ойлик ижтимоий энергия лимити 200 кВт, кунлик эса 6.6 кВт экани, ушбу кунлик лимитдан ошган истеъмолчилар оширилган нархларда тўлаши бўйича хабарлар тарқалди.
Мазкур хабар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ қуйидагиларни маълум қилади:
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 16 апрелдаги қарорига асосан электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланган.
Шунга кўра, эндиликда бир ойда 200 киловаттгача электр энергияси ишлатган хонадон эгаси 1 киловатт соат учун 450 сўмдан тўлайди. Истеъмол мазкур кўрсаткичдан ошса, яъни 1000 киловатт соатгача ишлатилган бўлса 200 киловатт соатгача – 450 сўм, қолган 800 киловатт соатга – 900 сўмдан тўлов қилинади.
Мазкур ўсувчи тарифларни ҳисоблашда электр энергияси сарфи кунлик истеъмол миқдорида эмас, балки истеъмолчининг бир ой давомидаги кўрсаткичи асосида ҳисобланишини маълум қиламиз.
Мисол учун, истеъмолчи бир ойда 300 киловаттгача электр энергияси ишлатган бўлса, хонадон эгаси 200 киловаттга 1 киловатт соат учун – 450 сўм, қолган 100 киловатт соат учун 900 сўмдан тўлайди.
2024 йил 1 июндан истеъмолчиларга фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот “базавий меъёр” ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида юборилади.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган “...кунига 6.6 кВтдан ортиқ ток ишлатсангиз, ундан ортганига қиммат тарифда тўланади”, деган хабарлар мутлақо асоссиз эканини таъкидлаган ҳолда, янгилик каналлари админларидан бундай ёлғон маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.
Шу ўринда, истеъмолчилардан электр энергияси бўйича саволлар ёки тушунмовчиликлар бўлса, туман электр таъминоти корхонасига ёки “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 1154 қисқа рақамли Call-марказига ҳамда телеграм ижтимоий тармоғидаги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan мулоқот” каналининг админига мурожаат қилишларини сўраймиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур тарқатилган асоссиз маълумот юзасидан тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишини маълум қилади.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.