Бухоро вилоят прокуратураси, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва “Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари ҳамкорлигида вилоятдаги метан қуйиш шохобчалари ўрганилди.
Аниқланишича, “Д.А.” МЧЖга қарашли 2 та шохобча ва “О.Б.Г.” МЧЖга қарашли 1 та шохобчага келган табиий газ қувурларига ўрнатилган “Автопилот-ПРО” русумли газ ҳисоблаш ускуналари текширилганда, газ ҳисоблагич ускунасидаги мавжуд имплюс трубкасига ўрнатилган тамғани газ маҳсулотлари қувурларида ўғирлик қилиш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз бошқа тамғага алмаштириб, имплюс трубкасини маҳкамлаб, газ ўтиш ҳаракати пасайиши натижасида ҳисоблагич диафрагмасидан ўтаётган газ ҳажмини сунъий равишда камайтирилган ҳолда кўрсатилишига эришган.
Бунинг оқибатида, “Д.Д.” МЧЖга қарашли 2 та шохобча томонидан 11,1 млрд. сўмлик ҳамда “О.Б.Г.” МЧЖга қарашли шохобча томонидан 15,1 млрд. сўмлик жами 26,2 млрд. сўмлик табиий газ яширин равишда талон-торож қилиниб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 207-модда 1-қисми ҳамда “Д.Д.” МЧЖ ва “О.Б.Г.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши доирасида 4 нафар шахс айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари Бухоро вилоят прокуратураси томонидан ўтказилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.