Ҳомиладор ва эмизикли аёллар нима учун эмланмаётганига изоҳ берилди

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар нима учун эмланмаётганига изоҳ берилди

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова ҳомиладор ва эмизикли аёллар нима учун эмланмаётганини тушунтирди.

«Бунинг асосий сабаби — коронавирусга қарши вакциналарнинг клиник синовлари ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ўтказилмаган. Чунки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабига кўра, клиник синовлар аҳолининг қайси қатламида ўтказилган бўлса, вакциналар ҳам ўша қатлам орасида қилиниши лозим.

Бундан ташқари, бугунги кунда бу борада бутун дунё олимлари, хусусан, ўзимизда ҳам эмизикли аёлларни эмлаш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Масалан, эмизувчи ҳайвон — сигирларда вакциналар синовдан ўтказилди, ҳозирча ҳеч қандай ножўя таъсир сезилмади. Эмланган сигир сутида антитаначалар топилди. Бу — эмизувчилар эмланган тақдирда, касалликка қарши иммунитет унинг боласига ҳам ўтади, дегани.

Ўйлайманки, кейинги босқич синовларда эмизикли аёлларга ҳам қўллаш мумкин. Ҳозиргача бўлган тадқиқотлар ножўя таъсири йўқ эканини кўрсатмоқда».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!