Дональд Трамп Қўшма Штатларда ҳокимият тепасига келганидан бери Америка кинокомпаниялари инклюзивликни тарғиб қилишни тўхтатди ва энди асосий эътиборни оилавий қадриятларга қаратмоқда.
Бу ҳақда Le Figaro нашри ёзмоқда.
Голливуд студиялари гейлар иштирокидаги фильмлар ва сериалларни қисқартиришни бошладилар ва диний мавзулар ва қишлоқ ҳаёти ҳақидаги ҳикояларга кўпроқ мурожаат қилмоқдалар. Ушбу ўзгаришга туртки бўлган президент Трампнинг иқтисодиётнинг барча тармоқларида хилма-хиллик, тенглик ва инклюзивлик сиёсатига қаратилган фармойишлари бўлди.
Кино саноатидаги илк ўзгаришлар аллақачон сезилмоқда, дея таъкидлайди Le Figaro: Дисней студияси болалар учун мўлжалланган мультфильмга трансгендер қаҳрамонни қўшишдан бош тортди, Amazon ва Netflix стриминг хизматлари Инжил ҳикояларига асосланган фильмларнинг премьерасини муваффақиятли ўтказди. Йирик студиялардан бирининг собиқ раҳбари Le Figaro нашрига берган интервьюсида кўпроқ вестерн ва жанговар фильмлар ҳам экранларда пайдо бўлишини, Трампнинг "Американи яна буюк қилсин" сиёсий шиори ва у билан боғлиқ барча муносабат "кўнгилочар индустриянинг ишлаб чиқариш жараёнига" таъсир қилишини айтди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский ўз баёнотлари билан музокараларни "мураккаблаштирмоқда," шу сабабли Украина учун вазият "даҳшатли" эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.