"Ҳизбуллоҳ" Исроилнинг 3 та ҳарбий объектини ўққа тутди

"Ҳизбуллоҳ" Исроилнинг 3 та ҳарбий объектини ўққа тутди

Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати чегара ҳудудидаги Исроилнинг учта ҳарбий объектини ўққа тутди.

"Ливан билан чегарада жойлашган Тайҳат, Мерж ва Рамим номли Исроил ҳарбий объектларига зарба бериш учун бошқариладиган ракеталар ва тегишли қуроллардан фойдаланилган", — дейилади "Ҳизбуллоҳ" баёнотида.

Ливан-Исроил чегарасида Ливан "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати ва Исроил ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувлар 8 октябрдан бери давом этмоқда. "Ҳизбуллоҳ"нинг Исроил армияси билан тўқнашувлар пайтидаги йўқотишлари бу даврда 76 кишини, Исроил армиясида - олти кишини ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!