Ҳисоб палатаси олий даражадаги ташрифларда имзоланган ҳужжатлар ижросини назорат қилади, деб ёзади ЎзА.
Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармон билан Ҳисоб палатасига қуйидаги бир қатор қўшимча функциялар юклатилди:
олий даражадаги ташрифларда имзоланган ҳужжатлар ва инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базасини шакллантириш, уларни амалга оширишга кўмаклашиш;
олий даражадаги ташрифларда имзоланган ҳужжатлар ва инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ижро этилиши устидан назорат қилиш;
чет-эллик ҳамкорлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар билан «телекўприк» ташкил этиш орқали олий даражадаги ташрифларда имзоланган ҳужжатлар ва инвестиция лойиҳаларининг ижросини мунтазам муҳокама қилиш.
Фармонга мувофиқ, Ҳисоб палатаси тузилмасида бу бўйича тегишли лавозим ҳамда шўъбалар ташкил этилди.
Шунингдек, Фармон билан Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи тасдиқланди.
Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва инвестиция лойиҳаларининг ижроси тўғрисидаги ахборотнинг «Ijro.gov.uz» тизими орқали ўз вақтида тақдим этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.