Ҳиндистонда дайди ит шерга ташланди

Ҳиндистонда дайди ит шерга ташланди

Ҳиндистон ўрмон хизмати зобити Парвин Касван ўз твиттерида жониворларнинг жанг саҳнаси тасвирланган видеони эълон қилди.

Бу ҳақда "zamon.uz" хабар берди.

Тасвирда дайди ит ўрмонда шерга ташлангани ва олишув бошланганини кўриш мумкин. Бир неча сонияли жангдан сўнг ит воқеа жойидан қочиб кетади. Воқеага сафарига чиққан сайёҳлар ҳам гувоҳ бўлишган. Касван видео остида “Мен ҳам шунчалик ўзимга ишонганимда эди. Ит шерга қарши. Бу дайди итлар муаммоси ва уларнинг ёввойи ҳайвонлар билан ўзаро муносабатларини кўрсатиб беради” деб изоҳ қолдирган.

Видео интернетга жойлангач, бир соат ичида 20 минг марта кўрилди ва ижтимоий тармоқда тез тарқалди.

Шарофат Маҳмудова


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!