Ҳиндистонда беш ёшли қизчани леопард олиб қочди ва...

Ҳиндистонда беш ёшли қизчани леопард олиб қочди ва...

Фожиа юз берганда боланинг ота-онаси уйда бўлган. Улар қизининг қичқириғини эшитиб, ташқарига югуришди, аммо йиртқич ҳайвон энг яқин чакалакзорга ўз қурбони билан яширинишга муваффақ бўлди.

Болани қидиришда маҳаллий аҳоли, полиция ходимлари ва армия иштирок этди. Аввалига қизчага тегишли буюмлар уйга яқин жойдан топилди ва 11 соатдан кейин унинг жасади иккига бўлинган ҳолда топилган.

Полиция маҳаллий ёввойи табиат қўриқчиларини бепарволикда айблаб, фожиа юзасидан тергов бошлади.

Хабарларга кўра, Шакил оиласи ва уларнинг қўшнилари кўплаб леопардларнинг ташрифи ҳақида хабар беришган, аммо зоология қўриқчилари ҳеч қандай чоралар кўрмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!