Ғарбий Соҳилдаги Женин қаршилиги Фаластин маъмурияти учун ҳал қилувчи дақиқадир
Бомбаланаётган Ғазо: 437-куннинг асосий воқеалари.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 437 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Босқинчилар Хон Юнис, Рафаҳ, Байт Ханун, Нусайрат, Жабалия ва Бурайж лагерларига ҳужум қилди.
▪️Босқинчилар 24 соат ичида Хон Юнис ва Нусейрат лагеридаги кўчирилганлар билан тўртта мактабда қирғин уюштирди. 69 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши яраланди.
▪️Касалхона директори Камол Адван: Босқинчилар шифохона дарвозалари, генераторлар ва сув идишларига ҳужум қилишди. Шаҳидларнинг жасадлари кўчада ётибди, биз уларни эвакуация қила олмаймиз.
▪️Босқинчилар «Ал-Жазира» телеканали журналисти Аҳмад Ал-Лухни фуқаролик мудофаасининг 5 нафар ходими билан бирга ўз хизмат миссияси давомида ўлдиришди. Аҳмад Ғазода нацистлар қўлида ҳалок бўлган 196-журналист бўлди.
▪️Ал-Қудс бригадалари Шужайяда ишғол машиналарини портлатиб юборди.
▪️Қаршилик жангчиси Ғарбий Соҳилдаги Ариел аҳоли пунктида ишғол аскарининг машинасига ўқ узди. Жангчини қидириш давом этмоқда.
▪️Ахиос: Ғарбий Соҳилдаги Женин қаршилиги Фаластин маъмурияти учун ҳал қилувчи дақиқадир. Америка ПА хавфсизлигини таъминлаш учун ҳарбий ёрдам учун Исроилдан рухсат сўради.
▪️Исроил Фаластин тарафдори фаол позицияси туфайли Ирландиядаги элчихонасини ёпди.
▪️УНРВА Женин бригадалари ва Фаластин маъмурияти кучлари ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар сабабли Женин қочқинлар лагеридаги фаолиятини яна бир кунга тўхтатганини эълон қилди.
▪️New York Times: Исроил 50 йил ичида биринчи марта Голан тепаликлари ташқарисидаги Сурия ҳудудига кирди.