Ҳайит намози ўқиладиган вақт эълон қилинди
Ўзбекистондаги жоме масжидларда 2022 йил 9 июль, шанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати бу бўйича маълумот берди.
Унга кўра, Тошкент шаҳри масжидларида шу йил 9 июль шанба куни эрталаб соат 05:20 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Бошқа вилоят ва ҳудудларда эса, намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб, қуёш чиққандан сўнг ўқилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).