Ҳаво яна совийди. Гуллаган дарахтларни совуқ урадими?

Ҳаво яна совийди. Гуллаган дарахтларни совуқ урадими?

25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5-3 ҳафта эрта бошланди.

Республиканинг жанубида эрта гуллайдиган мевали дарахтларнинг гуллаши февраль ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб, иккинчи ўн кунликнинг охирига келиб, гуллаш ялпи бўлди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, 23 февралда республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 25−26 февралда ҳаво ҳарорати кечалари −7…−12, кундузлари −2…−7 гача пасайиши кутилмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!