Ҳар шанба: Тошкентдан Москвага мунтазам авиарейслар қайта йўлга қўйилади

Ҳар шанба:  Тошкентдан Москвага мунтазам авиарейслар қайта йўлга қўйилади

2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб, Тошкент - Москва - Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда маълум қилинишича, парвозлар ҳар ҳафтанинг шанба кунлари амалга оширилади.

Мазкур йўналиш бўйича учишни бошлаш учун Россияга парвоздан аввал 3 календар кунидан ошмаган манфий натижали ПЗР тести маълумотномаси талаб этилади.

Рейсларда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва Россияга киришга чеклов қўйилмаган Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари учиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!