Ҳар ойнинг биринчи якшанбасида давлат музейларига кириш текин бўлади

Ҳар ойнинг биринчи якшанбасида давлат музейларига кириш текин бўлади

“Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–6000-сон, 26.05.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси “очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинди.

“Очиқ эшиклар куни”да фуқаролар давлат музейларига бепул киритилади.

2020-2025 йиллар давомида босқичма-босқич ҳар бир туман ва шаҳарда тарих ва маданият давлат музейларининг филиаллари шаклида ўлкашунослик музейлари ташкил этилади.

Фармон билан 15 апрель “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни” деб эълон қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!