Ҳаммаси жиддий: Путин клуб, бар ва кинотеатрларни ёпишни буюрди

Ҳаммаси жиддий: Путин клуб, бар ва кинотеатрларни ёпишни буюрди

Россия ҳукумати коронавирус туфайли тунги клублар, кинотеатрлар ва кўнгилочар марказларни ёпишни буюрди. Тегишли ҳужжат Давлат думасининг сайтида эълон қилинди.

Кўрсатмада тунги клублар ва бошқа шунга ўхшаш муассасалар, кинотеатрлар, болалар ўйин хоналари, кўнгилочар марказлар ва бошқа дам олиш масканлари фаолиятини тўхтатиш зарурлиги айтилган.

Бундан ташқари, ҳукумат ресторанларда, барларда, кафеларда ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларда чекишни тақиқлашни буюрди.

Кўрсатмалар Россияда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб йиғилишидан кейин берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!