Гўшт заводида коронавирус ўчоғи аниқланганидан сўнг прокуратура Германиянинг «колбаса қироли»ни текширишни бошлади

Гўшт заводида коронавирус ўчоғи аниқланганидан сўнг прокуратура Германиянинг «колбаса қироли»ни текширишни бошлади

 

Германиянинг Реда-Виденбрюк шаҳридаги гўштни қайта ишлаш заводининг 1500дан ортиқ ишчисида коронавирус аниқлангач, прокуратура текширув бошлади, деб хабар берди Bloomberg. Мамлакатдаги энг йирик инфекция ўчоғига айланган корхона «колбаса қироли» номи билан танилган миллиардер Клеменс Тённисга тегишли (бойлиги 2,2 млрд доллар).

Асосан кам ойликка ишловчи шарқий европалик ишчиларда коронавирусга тестлар мусбат чиққан, деб ёзади Bloomberg. Ушбу ҳолат оқибатида заводни ёпишга ва 640 минг киши яшайдиган ҳудудда карантин жорий этишга тўғри келди. Агентликнинг қайд этишича, бу Германия инқироздан кейин ўз иқтисодиётини қайтадан йўлга туширишга ҳаракат қилаётган бир пайтда содир бўлди.

«Ғазабимиз ошмоқда. Жониворлар, ишчилар ва атроф-муҳитга зарар етказган Тённис кўп йиллар давомида жавобгарликдан қочиб келди. Биз тўйдик», — деди Реда-Виденбрюк мэрлигига даъвгарлик қилаётган яшиллар партияси вакили Соня фон Зонс.

Қайд этилишича, айрим сиёсатчилар карантин чоралари билан боғлиқ маблағларни Тённисдан ундириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ бизнесменнинг ўзи келгуси йилдан ишчиларни тўғридан-тўғри ёллаши ва улар учун янги ётоқхоналар қуриб беришини айтганди. Миллиардер шунингдек, карантиндаги ишчиларнинг озиқ-овқати учун пул тўлашини ва ҳудудда коронавирусга тест ўтказишга маблағ ажратишини айтганди.

Германия гўштни қайта ишлаш саноатида 200 мингга яқин киши ишлайди. Уларнинг кўпчилиги Шарқий Европа мамлакатларидан бўлиб, умумий ётоқхоналарда яшайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!