Грузияда ўзбекистонлик аёл ўлик ҳолда топилди

Грузияда ўзбекистонлик аёл ўлик ҳолда топилди

Грузиянинг Кахетия тумани Сагарежо муниципалитетида 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўлик ҳолда топилди.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, марҳумда қайд этилган бош жароҳатлари тўмтоқ жисм зарбаларидан келиб чиққан бўлиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, ўзбекистонлик аёл Грузия фуқароси билан бир неча йиллардан бери Грузияда яшаб келган.

Ички ишлар вазирлиги ҳодиса юзасидан Грузия Жиноят кодексининг 108-моддаси (қасддан одам ўлдириш) бўйича тергов бошлади. Кахетия вилояти полицияси воқеа юзасидан чамаси 60 ёшли эркакни қўлга олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!