Грузия парламенти навбатдан ташқари ялпи сессияда Ираклий Гарибашвили раҳбарлигидаги мамлакат янги ҳукуматини тасдиқлади, у Вазирлар Маҳкамасига иккинчи марта раҳбар бўлиши, деб ёзади «РБК».
«89 киши ёқлади, 2 киши қарши чиқди. Грузия парламенти ишонч билдирди», — деди парламент спикери Арчил Талаквадзе. Ираклий Гарибашвили иккинчи марта бош вазирга айланди.
«Грузия орзуси» ҳукмрон партияси парламентда 150 ўриндан 90 тасини эгаллаб турибди. Ишонч билдириш учун 75 овоз керак эди.
Грузия ҳукуматининг аввалги раҳбари Георгий Гахария 18 февраль куни Вазирлар Маҳкамасидаги зиддиятлар туфайли, истеъфо берган эди.
Зиддиятларга мухолифатчи сиёсатчи, «Ягона миллий ҳаракат» партияси етакчиси Ника Мелиянинг ҳибсга олиниши сабаб бўлди. Бу партияга Михаил Саакашвили асос солган бўлиб, унинг раҳбарлиги даврида ҳукмрон бўлган, аммо у истеъфога чиқиб, эмиграция қилганидан кейин мухолифат қўлига ўтди. Ника Мелия 2019 йил 20 июнда Тбилисида бўлиб ўтган тартибсизликлар ҳақидаги иш бўйича суд фигурантидир. Тартибсизликларга расман Грузия парламентида бўлиб ўтган Парламентлараро православ ассамблеяси ялпи мажлисида Россия Давлат думаси депутати Сергей Гавриловнинг қатнашгани сабаб бўлди. Гаврилов мажлис раиси ўрнини эгаллаб, уни рус тилида олиб боргани мухолифат норозилигига сабаб бўлди ва улар норозилик акцияларини ташкиллаштирди. Тбилисидаги тартибсизликларда бир неча юз киши жабрланди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.