Грузия Бош вазири: “ҳудудий яхлитлик”ни тиклаймиз

Грузия Бош вазири: “ҳудудий яхлитлик”ни тиклаймиз

Грузия ҳукумати “тинч ва оқилона сиёсат” олиб бориш орқали республиканинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш ниятида. Бу ҳақда Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили маълум қилди.

“Биз ҳудудий яхлитликни тиклаймиз ва мамлакатни бирлаштириш учун тинч ва оқилона сиёсатни танлаймиз. Ишончим комил, биз албатта мақсадга эришамиз”, деб ёзди ҳукумат раҳбари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бугун Грузияда Жанубий Осетияда ҳарбий можаро бошланганининг 14 йиллиги нишонламоқда. 2008 йили Москва Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олди. Тбилиси эса бунга жавобан РФ билан дипломатик алоқани узган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!