Google бренди қандай пайдо бўлган?

Google бренди қандай пайдо бўлган?

Дунёнинг ҳеч бир бурчагида Google ҳақида эшитмаган инсон бўлмаса керак. Хўш, унинг яратилиш тарихи қандай бўлган? 

Google тарихи 1995 йилда унинг асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Бриннинг учрашуви билан бошланган. Ўша пайтда Ларри Стенфорд университетида Ph.D. талабаси бўлган, Сергей эса шу университетга ўқишга киришга ҳаракат қилаётган эди. Улар 1996 йилда иш бошлагач, ўзларининг илк қидирув тизимларини BackRub деб номлашган эди. Ларри офисда қатор бир қанча магистрлар, Шон Андерсон, Тамара Мунзнер ва Лукас Перейралар билан бирга ўтирарди. 1997 йилда улар қидирув тизими учун янги номларни муҳокама қилишади

Шон ва Ларри турли номларни саралаётган пайтда Шон кўп хонали махсус рақамлардан бири – googolplex’ни таклиф қилади. Ларри эса бу номни оғзаки тарзда қисқартириб, googol (бирнинг орқасида юзта нол бор сон) деб атайди. Компьютер ёнида ўтирган Шон эса бу номни домен учун қидирувга бераётганда адашиб Google деб ёзади ва компьютер ойнаси Google’нинг банд қилинмаганини кўрсатади. Гарчи хато ёзилган бўлса-да, Ларрига бу ном жуда ёқади ва машҳур қидирув тизимининг номи шу тарзда атала бошланади. Шундай қилиб Google 1997 йил 15 сентябрда рўйхатдан ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!