“Ғишткўприк” чегара божхона пости қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди

“Ғишткўприк” чегара божхона пости қачон фойдаланишга топширилиши маълум бўлди

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида жойлашган “Ғишткўприк” чегара божхона пости 2024 йилнинг мартида таъмирлаш ишларидан кейин фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда бу чегара божхона постида кузатилаётган тирбандликлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Қайд этилишича, ҳозир “Ғишткўприк” чегара божхона постида қурилиш ишлари давом этмоқда. “Навоий” постида ҳам замонавий божхона пости қад ростлаяпти, шу сабабли пост ёпиқ. Ассосий оқим бу постга йўналмоқда. Шу сабабли кўпроқ “Яллама”дан ўтиш тавсия қилинмоқда.

“Ғишткўприк” чегара божхона пости келгуси йилнинг март ойида фойдаланишга топширилади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги “Ғишткўприк” божхона постида янги мажмуа қурилиши хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!