Давосда АҚШнинг Гренландияга бўлган талаблари муҳокама қилинган пайтда Германиянинг собиқ вазири ва ХСС вакили Питер Гаувайлер оролни 1 трлн долларга сотишни таклиф қилди, деб хабар беради BILD.
Питер Гаувайлер нашрга берган интервьюсида Копенгаген Дональд Трампнинг баёнотларига жиддий қараши кераклигини маълум қилди. У бундай битим Данияга ва унинг фуқароларига тарихий иқтисодий фойда келтириб, мамлакатни Европадаги энг бой мамлакатга айлантириши мумкинлигини таъкидлади.
Сиёсатчи Гренландия географик жиҳатдан Шимолий Американинг бир қисми эканини ва АҚШнинг миллий хавфсизлик тизими учун муҳимлигини, унинг Дания билан алоқаси, унинг фикрича, мустамлакачиликдан кейинги хусусиятда эканини қайд этди.
У оролни Копенгагендан бошқариш анахронистик кўринишини ва замонавий Европа маъмурияти принципларига мос келмаслигини таъкидлади.
Гренландиянинг қийматини баҳолаш мунозара мавзуси бўлиб қолмоқда. Илгари АҚШ маъмурияти бир орол аҳолисига тахминан 100 000 доллар, умумий ҳисобда тахминан 5 миллиард доллар таклиф қилган эди. Аммо, мутахассислар Германиядан 6 баробар катта ҳудуднинг ҳақиқий қиймати 3,7 триллион еврога етиши мумкинлигини олға сурмоқда.
— Дания эртага компенсациясиз воз кечиши мумкин бўлган вазиятга бугун улкан сумма олиши мумкин, — деб хулоса қилди Гаувайлер.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.