Германия ташқи ишлар вазири ва Германия канцлери Украина борасида келиша олмаяпти

Германия ташқи ишлар вазири ва Германия канцлери Украина борасида келиша олмаяпти

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Украинани узоқ масофага учувчи TAURUS ракеталари билан таъминлаш тарафдори эканини айтди. Германия канцлери Олаф Шолц Киевга бундай қуроллар берилишини рад этганди.

"Биз демократик давлатмиз, коалициямизда бирлик йўқ, шунинг учун биз TAURUS ракеталарини юбормаяпмиз", деди Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.

Аввалроқ, "Берлин Киевга TAURUS қанотли ракеталарини етказиб беришдан бош тортмоқда, чунки улар Москвадаги нишонларни ура олади", дея таъкидлаганди Германия канцлери Олаф Шольц


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!