Германияда миллий терма жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда. Бунга Гренландия атрофидаги сиёсий зиддият сабаб бўлмоқда, дея хабар беради Sports.kz Marca нашрига таянади.
2026 йилги жаҳон чемпионати арафасида халқаро сиёсат билан боғлиқ янги ноаниқлик омиллари пайдо бўлди. Германияда расмий даражада Гренландия мақоми атрофидаги можаро кескинлашса, турнирни бойкот қилиш эҳтимоли тилга олинди. Бу ташаббусни Христиан-демократик иттифоқ вакили, амалдаги канцлер Фридрих Мерцга яқин бўлган немис сиёсатчиси Юрген Хардт илгари сурди.
Муҳокамаларга АҚШ президенти Доналд Трампнинг позицияси сабаб бўлди. У аввалроқ Гренландияни миллий хавфсизлик масалалари билан изоҳлаб, АҚШга қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқиш нияти борлигини очиқ айтган эди. Бу баёнотлар Дания томонидан кескин реакцияга сабаб бўлди, шунингдек, Европа Иттифоқи ва НАТО тузилмаларида ҳам хавотир уйғотди.
Bild нашрига берган интервьюсида Хардт турнирда иштирок этмаслик сиёсий босимнинг энг кескин чораси сифатида кўриб чиқилиши мумкинлигини қайд этди. Шу билан бирга, у Германия дипломатик йўл билан масалани ҳал этишга умид қилаётганини таъкидлади. Дунёдаги энг совриндор терма жамоалардан бирининг эҳтимолий бойкоти ФИФА учун жиддий ташкилий ва иқтисодий хатарлар келтириб чиқариши мумкин.
2026 йилги жаҳон чемпионати бир вақтнинг ўзида уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоани бирлаштиради. АҚШ ва бир қатор Европа давлатлари, жумладан Германия ва Дания ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган шароитда турнир атрофидаги вазият халқаро спорт тузилмалари диққат марказида қолмоқда.
Қўшимча равишда, АҚШ томонидан айрим Европа мамлакатларига нисбатан жорий этилган савдо божлари ҳам умумий дипломатик фонни янада мураккаблаштирмоқда.
Германия футбол терма жамоаси жаҳон чемпионатини тўрт марта қўлга киритган: 1954, 1974, 1990 йилларда (ГФР сифатида) ва 2014 йилда. Бу кўрсаткич бўйича у фақат беш карра жаҳон чемпиони бўлган Бразилиядан ортда қолади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.