Ғазодан тиббий эвакуация кучайтирилиши керак — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ғазодаги бош вакили урушдан вайрон бўлган ҳудудни тарк этишга рухсат берилган беморлар сони етарли эмаслигини таъкидлади, чунки минглаб одамлар ҳаётни сақлаб қолувчи тиббий ёрдамга муҳтож.
"Рафаҳ орқали Мисрга ўтадиган беморлар сони кўпайтирилиши керак, шу билан бирга биз бошқа тиббий йўналишларни ҳам очишни истаймиз," - деди Рик Пиперкорн Ғазо секторидан ўтказилган видеоқўнғироқда журналистларга.
"Биз Ғарбий Қирғоқ ва Шарқий Қуддусга анъанавий йўналишни қайта тиклашни жуда хоҳлаймиз. Шарқий Қуддус ва Ғарбий Қирғоқдаги шифохоналар беморларни қабул қилишга тайёр," - дея қўшимча қилди у.
Ўт очишни тўхтатиш келишувига кўра, Рафаҳ орқали Ғазодан кунига 50 нафаргача фаластинлик бемор ва уларнинг ҳамроҳларини эвакуация қилиш мумкин.
Пиперкорннинг айтишича, бу рақамларни ошириш керак, чунки ҳали ҳам 12 мингдан 14 минггача бемор эвакуацияга муҳтож бўлиб қолмоқда, улар орасида камида 5 минг нафар бола бор.