Ғарбий Европада аномал жазирама кутилмоқда

Ғарбий Европада аномал жазирама кутилмоқда

Яқин кунларда Ғарбий Европада ҳаво жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда, деб ёзмоқда хорижий ОАВ.

Унга кўра, жазирама сабаб Франциянинг 40 дан ортиқ бўлимларида хавфнинг ошиши ҳақида хабар берилган. Мамлакат ғарбидаги баъзи жойларда ҳаво ҳарорати 42, Парижда эса 35 даражагача  кўтарилиши мумкин.

Бельгияда 9-август, якшанба куни жойларда ҳаво ҳарорати август ойи учун нормал ҳолатга нисбатан 14 даражада юқори бўлиши тахмин қилинмоқда.

Нидерландияда, хусусан Амстердамда эса дам олиш кунлари 32 даражагача ҳарорат кутилмоқда.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!