G7 мамлакатлари, Европа Иттифоқи ва Австралия Россия нефть маҳсулотлари учун иккита нарх чегараси ҳақида келишиб олдилар. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, биринчи нарх чегараси одатда юқори нархда сотиладиган нефть маҳсулотларига, иккинчиси эса чегирма билан сотиладиган маҳсулотларга нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари, Ғарб давлатлари 2023 йилнинг март ойида денгиз орқали етказиб бериладиган Россия нефтининг ўзи учун ҳам нарх чегарасини қайта кўриб чиқишга келишиб олдилар.
Нархларни чеклаш бўйича коалицияга аъзо мамлакатлар молия вазирлари ўринбосарларининг виртуал йиғилиши чоғида нефть маҳсулотларига нархларнинг максимал чегаралари бўйича қарор қабул қилинди. АҚШ Молия вазирлиги матбуот баёнотида айтилишича, йиғилиш аъзолари нархларнинг юқори чегараси ўз мақсадларига эришаётганини, яъни Россиянинг экспорт даромадларини чеклаш ва глобал энергия таъминотини барқарорлаштиришни тасдиқлаган.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.